Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ҳамда жамиятда мувозанат бузилган пайтда бойликни қайтадан тақсимловчи шаръий аҳкомларни йўлга қўйиб берди. Шунингдек, Ислом олди-берди воситаси ҳисобланадиган олтин ва кумушни хазина қилиб сақлашни ман қилувчи ва уларни жамиятда одамлар ўртасидаги муомалага чиқаришга мажбурловчи аҳкомларни ҳам кўрсатиб берди. Шу билан издан чиққан, бузилган ёки бузилиш арафасида турган жамият тикланиб, бойликни ҳар бир фуқаронинг асосий эҳтиёжларини тўла қондирилишга етарли миқдорда тақсимлайди ҳамда асосий бўлмаган эҳтиёжларнинг ҳам қондирилишига мумкин қадар йўл очади.

 

Жамиятдаги иқтисодий мувозанат

Ислом молнинг барча фуқаро ўртасида айланиб юришини вожиб қилиб, бир гуруҳ одамлардагина чекланиб қолишини тақиқлайди. Оллоҳ Таоло айтади:


«كَيْ لاَ يَكُونَ دُولَةً بَيْنَ الأَغْنِيَاءِ مِنْكُمْ» 
– „Токи сизлардан бой-бадавлат кишилар ўртасидагина айланиб юраверадиган нарса бўлиб қолмасин учун“.                                                                                                      [59:7]
Агар жамиятда фуқаролар ўртасида эҳтиёжларини таъминлашда улкан иқтисодий тафовут юзага келса ва бунинг сабаби Ислом ҳукмларига амал қилмаслик, уларни татбиқ этишда масъулиятсизлик қилиш бўлса, таъминотни қайта йўлга қўйиш учун ҳожатмандларга етарли мол бериб, жамиятдаги иқтисодий мувозанатни юзага келтириш давлатнинг гарданига тушади. Эҳтиёжларни таъминлашда мувозанатни юзага келтириш учун давлат муҳтожларга кўчма мулкни ҳам, кўчмас мулкни ҳам бериши лозим. Чунки мол беришдан мақсад эҳтиёжни вақтинча қондириш эмас, балки шахсни эҳтиёжни қондирувчи воситалар билан тўла таъминлашдир. Агар давлатнинг моли бўлмаса ёки мувозанатни юзага келтиришга етмаса, одамларга солиқ солиши жоиз бўлмайди. Чунки бу иш барча мусулмонларнинг гарданидаги фарз эмас. Хуллас, давлат жамиятдаги иқтисодий мувозанатда бузилишни кўрса, уни муҳтожларга давлат молидан бериш билан ўнглайди. Зеро, Пайғамбар с.а.в. муҳожирлар билан ансорлар ўртасидаги иқтисодий тафовутни кўриб, уни мувозанатга келтириш учун Бану Назирдан олинган ўлжани муҳожирларнинг ўзларигагина бердилар. Ривоятда шундай келади: «Пайғамбар с.а.в. Бану Назирни сулҳ йўли билан фатҳ этиб, яҳудийларни ундан кўчириб юборгач, мусулмонлар у кишидан ўлжани тақсимлаб беришларини сўрашди. Шунда:

 

88-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143